Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларини жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Мексика. Футбол бўйича жаҳон чемпионати йиғинлари доирасида Мехико шаҳридаги парадда чиқиш қилаётган аёл.

Украина. Киевлик маҳаллий аҳоли вакили Россиянинг дрон ва ракета ҳужуми оқибатида зарар кўрган ҳудудда турибди.

Чехия. Хлум шаҳрида “Хоббит” филми қаҳрамонлари қиёфасида кийинган ишқибозлар жанг саҳнасини намойиш этувчи тадбирда иштирок этмоқда.

Греция. Ой Афина яқинидаги Посейдон ибодатхонаси узра кўтарилмоқда.

Албания. Тиранада ҳукуматнинг шоҳона курорт лойиҳасига қарши ўтказилган намойиш пайтида полиция ва маҳаллий аҳоли ўртасида тўқнашув юз берди.

Конго Демократик Республикаси. Халқаро “Қизил Хоч” жамияти кўнгиллилари эбола вируси ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган маҳаллий учрашувлар пайти болалар билан суҳбатлашмоқда.

Индонезия. Жакартадаги Жиунг бозорида юз берган ёнғиндан сўнг.

Италия. Милан шаҳрида кучли момақалдироқ кузатилган пайт.

Эквадор. Мантада одамлар ёнғиндан кейин куйиб кетган балиқчилик қайиғи қолдиқларини томоша қилмоқда. Полиция маълумотига кўра, шаҳар портида юз берган ёнғин оқибатида камида 20 та қайиқ зарар кўрган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА