2023 йилда давлат хизматлари марказлари томонидан бир кунда ўртача 70-75 минг нафар фуқарога хизмат кўрсатилган бўлса, 2024 йилга келиб кунлик ташриф буюрувчилар сони 100 минг нафарга етди.

Бу 13 миллион нафарга яқин фуқаро давлат хизматлари марказларига ташриф буюрганини англатади. Ушбу рақамлар аҳолининг давлат хизматларига эҳтиёжи юқори эканидан далолатдир.

Маълумки, Адлия вазирлиги томонидан аҳоли эҳтиёжлари инобатга олиниб ва уларга қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматлари марказлари шанба кунлари ҳам халқимиз хизматида. Кўрсатилаётган хизматлар янада сифатли бўлиши учун республикадаги барча давлат хизматлари марказлари Ситуацион марказ орқали назорат қилиб борилмоқда.

Вазирлик раҳбарияти томонидан Ситуацион марказ орқали мониторинг амалга ошириб борилади. Ситуацион марказ давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимларига ташриф буюрувчи аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва тезкорлигини мониторинг қилиб бориш, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради.

Мониторинглардан бирида Навоий вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Улуғбек Абдуллаевнинг давлат хизматлари марказида фуқароларга хизмат кўрсатаётгани кузатилди. Бу раҳбарият томонидан хизмат сифатига бўлган эътибор ва жамоага шахсий ўрнак бўлишнинг ёрқин намунасидир.

“Ситуацион марказ“даги кузатув камералари орқали раҳбарлар мулоқоти ташкил этилди ҳамда жараён масофадан туриб ўрганилди.

Қолган давлат хизматлари марказларида ҳам ушбу функцияларни тўлиқ жорий этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат хизматлари марказларига ўтган йилда 13 миллион нафарга яқин фуқаро ташриф буюрган