Бугунги кунда ҳар бир вазирлик, бошқарма ва ташкилотларда очиқликни таъминлаш, халқнинг ҳукуматга ишончини ошириш, фуқароларни рози қилиш давлатнинг асосий вазифаларидан биридир.

Биргина Нукус шаҳридаги “Жана базар” маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар бунинг яққол исботидир. Сабаби бу маҳалладаги ҳар битта хонадон эгалари уйларининг кадастр ҳужжатларига эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрель куни “2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги шароити оғир маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий, маиший ва инфратузилма ҳолати билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорда кўрсатилган Нукус шаҳридаги “Қос кўл”, “Қос кўл 2”, “Қос кўл 3”, “Қос кўл 4”,  “Чимбой гузори”,  “Бўз овул”, “Қизил қум”, “Амударё”, “Қутли макон”, “Саманбай”, “Ақ жағис”, “Ойдин йўл”, “Телемарказ” маҳалла фуқаро йиғинларида ўзбошимчалик билан тартибсиз қурилган турар жойларни ўрганиб чиқиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун ишчи гуруҳ тузилди. Шундан кейин Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри филиали мутахассислари томонидан хатлов ишлари амалга оширилди. Ушбу маҳалла фуқаро йиғинларида аниқланган ўзбошимчалик билан қурилган 4022 та турар жойнинг кадастр ҳужжати йўқлиги аниқланди ва тўпланган маълумотлар ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилиб, мулк ҳуқуқи берувчи хулоса тайёрланди. Сўнг давлат хизматлари марказларига ариза берилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди, кадастр ҳужжати расмийлаштирилди.

Шунингдек, жорий йил ўтган даври мобайнида кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 39 минг 747 та ариза келиб тушди. Шундан 733 та ариза давлат хизматлари марказлари томонидан, 2 минг 884 та ариза маълум сабабларга кўра бекор қилинди. 1 минг 586 та ариза жараёнда, 34  минг 544 та аризага асос кўчмас мулк объектлари ва 1 минг 605 та ипотека ва ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида Президентимиз бошчилигида жорий йилнинг 18 июль куни ўтказилган видеоселекторида кадастри йўқ бўлган 2 миллион 600 минг турар жойга кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, хатлов ишлари бошлаб юборилди.

Хатлов ишлари бўйича мутахассисга тушунча ва аниқ вазифаларни белгилаб бериш мақсадида бошқармада семинар ташкил қилинди. Унда архив ҳужжатларни ўрганиш ва кадастр ҳужжати бўлмаган турар жойларнинг электрон рўйхатини шакллантириб, “Ўзкад” тизимига киритиш бўйича топшириқлар берилди.

Кадастр соҳасида фуқароларнинг ишончини оқлаш, уларнинг ҳурматини қозониш борасида аниқ ва сифатли хизмат кўрсатиш, шунингдек мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

У.Жалелов, 
Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи.
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат кадастр хизмати: Қорақалпоғистон тажрибаси