Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун Қораўзак туманига пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари Давлат кадастрлари палатаси туман филиали томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишди. 
Таъкидланганидек, Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтган йилда 7352 нотурар жой объекти ҳамда 43896 турар жой объекти, жами 51248 кўчмас мулк объекти, шунингдек 1658 ипотека шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилган.
Қорақалпоғистон Республикасида ўтган йилда 26 минг 140 та қишлоқ хӯжалиги йӯналишидаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдони UzKad дастурига киритилди ва 24 минг 221 ердан фойдаланувчи давлат рӯйхатидан ӯтказилди. Шунингдек, 1919 нафари эса ердан фойдаланувчи сифатида рӯйхатга олинди.  40 минг 294 та кўчмас мулк объектига кадастр ҳужжати расмийлаштирилди.
Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги “2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги шароити оғир маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий, маиший ва инфратузилма ҳолати билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори асосида ӯтказилган хатлов натижасида Нукус шаҳридаги  13 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 3695 та кӯчмас мулк объектида кадастр ҳужжати йӯқлиги аниқланди. Жорий йилнинг 3 март ҳолатига 3 минг 381 та объектга ишчи гуруҳнинг ҳулосаси тайёрланди. Шундан  2 минг 877 объектнинг кадастр ҳужжати фуқаролар учун бепул давлат рӯйхатидан ӯтказилди.
Ӯтган йил мобайнида 232,3 гектар майдонда  4493 ер участкаси “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн-аукционга қӯйилди. Шундан 51 гектар ер майдони яъни,  867  ер участкаси аукционда реализация қилинди. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ӯзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ва Виртуал қабулхонасига, шунингдек, кадастр органларига 1668 мурожаат келиб тушган бӯлса, шундан 1235 та мурожаат ижобий ҳал этилган,  433 мурожаат бӯйича ҳуқуқий тушунча берилди.
Бошқарма томонидан ӯтган йилда 1345 ерни ӯзбошимчалик билан эгаллаш  ва ноқонуний қурилмалар қуриш ҳолати аниқланди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун 1345 ёзма кӯрсатма берилди, 305,5 гектар ер майдонидаги ҳолат бартараф этилди. Судга 5,34 гектар ер майдони бӯйича даъво ариза киритилиб, 30,03 гектар ер майдони бӯйича ҳужжат тайёрланмоқда. Шундан 19 та ҳолат бӯйича суд қарори чиқарилди, 5 та ҳолат суд томонидан бекор қилинди, 114 та ҳолат бӯйича суд жараёни давом этмоқда. Прокуратура органларига кӯчма қоида асосида  21та ҳолатда 0,9 гектар суғориладиган ерлардаги ноқонуний қурилмалар бӯйича материал ӯтказилди.
Ӯтган йил мобайнида 3618 та ҳолат бӯйича 3 миллиард 121 миллион 188 минг сӯм миқдорида жарима қӯлланилди. Шундан, 3557 та ҳолатда Ӯзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тӯғрисидаги кодекснинг 681 моддаси бӯйича ер участкасига бӯлган ҳуқуқни ӯз вақтида давлат рӯйхатидан ӯтказмаганлиги учун, 1та ҳолатда ер участкасини ӯзбошимчалик билан эгаллаб олганлиги учун, 38 та ҳолатда ижарага берилган ер майдонида бошқа шахс томонидан ноқонуннй ускунани қургани тӯғрисида вақтида хабардор қилмагани учун жарималар қӯлланилди.
Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан ӯзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

[gallery-6230]

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, 
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр хизмати: муаммо ва ечим