Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ташкил этилаётган мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларидан иборат "Qonaev Cup 2025" халқаро турнирининг "Challengers" гуруҳида дона сурган ёш шахматчимиз Азамат Дауримбетов сўнгги турда совриндорликни қўлдан бой берган бўлса, тажрибали гроссмейстеримиз Алексей Барсов муваффақиятга эришиб, кучли еттиликдан жой эгаллади.

19 давлатнинг 268 нафар маҳоратли шахматчилари иштирок этган мазкур турнирда ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳаммадзоҳид Суяров ва Ҳумоюн Бекмуродов "Masters" гуруҳида мукофот жамғармасида белгиланган 78 минг АҚШ долларига даъвогарлик қилган бўлса, "Challengers" гуруҳи учун ажратилган 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги соврин жамғармаси учун кечган курашларда ҳамюртларимиз Азамат Дауримбетов, Алексей Барсов ва Миразиз Матёқубов иштирок этди.

Эътиборли жиҳати, "Challengers"да қатнашган шахматчиларимиз совринли ўринларни эгаллашга жуда яқин келди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси шахмат мактаби тарбияланувчиси Азамат Дауримбетов 8-турда қозоғистонлик Алибек Игамбергенов билан муроса йўлини танлаб, совринли ўринлар сари ярим қадам ташлади. Аммо, 9-турда оқ доналарда ҳаракатланган ҳамюртимиз россиялик Константин Корниенкога имкониятни бой бериб қўйиши ортидан турнирни 10-ўринда якунлади. Дауримбетовнинг “туҳфаси” туфайли россиялик шахматчи 2-ўринни эгаллаб, 3 минг АҚШ доллари соҳибига айланди. 

Тажрибали гроссмейстеримиз Алексей Барсов 9-турда қора доналарда қозоғистонлик Алибек Игамбергеновни доғда қолдирди ва 6,5 очко билан қўшимча кўрсаткичлар эвазига ўз гуруҳида 7-ўриндан жой олди. Сўнгги турда мўғулистонлик Нямдаваа Энхболорни таслим этган Миразиз Матёқубов 5,5 очко билан турнирда 16-ўринни эгаллади.

"Masters" гуруҳида қатнашган Муҳаммадзоҳид Суяров 9-турда FIDE байроғи остида турнирда қатнашган Никита Афанасьев тўсиғини енгиб ўта олмаган бўлса, Ҳумоюн Бекмуродов охирги турда қозоғистонлик Мирас Ассилов билан муроса йўлини танлади. Ушбу натижалар Муҳаммадзоҳид Суяровга 4,5 очко билан қўшимча кўрсаткичлар эвазига 30-ўринни, 4 очко жамғарган Ҳумоюн Бекмуродов 46-поғонани банд этишига олиб келди.

"Masters" гуруҳида ҳиндистонлик Адитя Миттал 6,5 очко билан 1-ўринни, FIDE байроғи остида ҳаракатланган Алексей Гребнев 2-ўринни эгаллаган ҳолатда, мисрлик Амин Бассем 6 очко билан 3-ўринга жойлашди.

Тўлқин Рўзиев,
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дауримбетовнинг “туҳфа”лари, Барсовнинг қатъияти "Qonaev Cup 2025"га жозиба бағишлади