Бугун, 11 август куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган "Qonaev Cup 2025" турнирининг 8-тури баҳслари ўтказилади. Унда "Masters" гуруҳида ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Муҳаммадзоҳид Суяров оқ доналарда FIDE байроғи остида турнирда қатнашаётган беларуслик Сергей Азаров билан рўбарў келса, Ҳумоюн Бекмуродов қозоғистонлик Алуа Нурман қаршилигини енгишга ҳаракат қилади.

Мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларидан иборат халқаро турнирнинг 7-турида Муҳаммадзоҳид Суяров қора доналарда арманистонлик Арам Ҳакобянга имкониятни бой бериб қўйди. Ҳумоюн Бекмуродов ушбу турда қора доналарда қозоғистонлик Ерлан Тлеуханов билан муроса йўлини танлади ва очколари сонини 3 тага етказиб, 42-ўринга кўтарилиб олди.  

"Challengers" гуруҳида дона сураётган тажрибали гроссмейстеримиз Алексей Барсов оқ доналарда қозоғистонлик Едил Кабилбек билан дуранг ўйнади. Миразиз Матёқубов оқ доналарда қозоғистонлик Адил Ткачевга ютқазиб қўйди. Азамат Дауримбетов эса қора доналарда мезбонлар вакили Арлен Абдрашевни доғда қолдирди.

Ҳозирда Азамат Дауримбетов 5,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра, 4-ўринда бормоқда. Алексей Барсов 5 очко билан 10-ўринда, Миразиз Матёқубов 4 очко билан 20-поғонани банд этиб турибди.

Бугун ўтадиган 8-турда Азамат Дауримбетов оқ доналарда қозоғистонлик Алибек Игамбергеновга, Алексей Барсов қора доналарда яна бир мезбон шахматчи Адил Ткачевга, Миразиз Матёқубов мўғулистонлик Хуслен Эрденбаярга қарши дона суради.

Эслатиб ўтамиз, 19 давлатнинг 268 нафар шахматчиси иштирок этаётган турнирнинг ғолиб ва совриндорлари эртага ташкил этиладиган 9-тур натижаларидан сўнг маълум бўлади.

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Qonaev Cup 2025"да ҳамюртимиз совринли ўринга даъвогар