Чирчиқ давлат педагогика университетида талабалар учун “Карьера куни” ахборот-таништирув тадбири бўлиб ўтди. Унда турли мулкчилик шаклидаги ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Тадбир доирасида иш берувчи вазирлик, идора, корхона ва ташкилотлар томонидан мавжуд вакансиялар бўйича ахборотлар тақдим этилди. Шу билан бирга, университет жорий ўқув йилида битираётган талабалар тўғрисидаги маълумотларни иш берувчилар эътиборига ҳавола қилди.
Тадбир доирасида йирик компаниялар вакиллари иштирокида маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.
Якунда иш берувчи ташкилотлар томонидан 3 минг нафардан зиёд талаба билан суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг ишга жойлашиш ва амалиёт ўташлари учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, “Карьера куни” доирасида инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш, муаммоли масалалар юзасидан илмий тадқиқотлар олиб бориш, ўқув режаларга амалиётчи мутахассислар фикрини инобатга олган ҳолда тегишли ўзгартишлар киритиш, талабаларнинг малaкавий амалиёти ва тажрибасини самарали ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.


Жумладан, амалиётчи мутахассисларни ўқув жараёнига жалб этиш, битирув малакавий ишлари ҳамда магистрлик диссертацияларини иш берувчи ташкилотлар буюртмалари асосида тайёрлаш каби масалалар муҳокама этилди.
Азизахон Саидазимова,
Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети талабаси
ЎзА