Бухоролик ўқувчилар халқаро математика олимпиадасида 7 та медални қўлга киритди.

Туркманистон давлатининг Аркадағ шаҳрида ўтказилган Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон жамоаси иштирок этиб, умумий ҳисобда 9 та медални қўлга киритди. Ушбу медалларнинг 7 таси айнан бухоролик ўқувчиларга насиб этди.  

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Юсуфжон Ортиқов  олтин медалга сазовор бўлган бўлса,  шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси Фарҳод Очилов, 9-синф ўқувчиси Муроджон Маматов, 9-синф ўқувчиси Анвар Рустамов, Бухоро шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Миршод Муҳаммедов, Жондор туманидаги 46-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Улуғхўжа  Бафоев, Олот туманидаги 10-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Хушнудбек Дурдиевлар кумуш медаллар соҳиби бўлди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоролик ўқувчилар халқаро олимпиада ғолиблари