Бухорода Корейс тили таълим ва малака ошириш маркази иш бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро шаҳрида Корейс тили таълим ва малака ошириш марказининг очилиш маросими ҳамда Бухоро давлат педагогика институтида корейс тили йўналишининг ташкил этилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент Корея таълим маркази директори Лее Ёнг Унг, Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбарлари, Бухоро давлат педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров, шунингдек, педагоглар, ўқувчи ва талабалар иштирок этди.
[gallery-31367]
Маълум қилинишича, янги марказ корейс тилини ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, ўқитувчилар малакасини ошириш, замонавий таълим методикаларини жорий этиш ҳамда ёшларнинг тил кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Тадбир давомида ўзбек ва корейс халқларининг миллий маданиятини акс эттирувчи бадиий чиқишлар намойиш этилди.
Янги марказнинг фаолият бошлаши вилоятда хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш, ёшлар учун янги таълим имкониятлари яратиш ҳамда икки давлат ўртасидаги таълим-маданият соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА