ФОТОРЕПОРТАЖ
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Жанубий Кореянинг қатор университет ва нуфузли тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.
Жумладан, институт Жанубий Кореянинг Daegu hanny университети билан икки томонлама ҳамкорлик меморандумини имзоланган эди. Мазкур давлатдан нуфузли меҳмонлар Бухоро давлат тиббиёт институтига ташриф буюрди. Daegu hanny университети ректори Бюн Чанг Ҳоон ҳамроҳлигидаги меҳмонлар институт клиникаси, ўқув базаси ҳамда ахборот-ресурс маркази фаолиятига юқори баҳо берди. Халқ табобатини ривожлантириш лойиҳаларини кучайтириш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
[gallery-18122]
Шунингдек, Бухоро давлат тиббиёт институтида Қирол Сежонг номидаги корейс тили марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Энди институт талаба ва профессор-ўқитувчилари мазкур марказда корейс тилини ўрганиш имкониятига эга бўлди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА