Мамлакатимизда автомобиль йўллари тармоғининг жами узунлиги 209 минг 496 километрни ташкил этади. Шунинг 42 минг 869 км, яъни 20 фоизи Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфидаги йўллар ҳисобланади. Тасарруфдаги бу йўлларнинг 3 минг 993 километри халқаро аҳамиятдаги, 14 минг 203 километри давлат аҳамиятидаги ва 24 минг 673 километри маҳаллий йўллардир.

Соҳа вакилларининг сўзларига кўра, республикада автомобиль йўллари тармоғи бўйича юзага келган ҳақиқий ҳолат ва ривожланиш даражаси йўл хўжалигининг барча йўналишларига доир аниқ ва самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишни, автомобиль йўлларини бошқаришда ҳамда иқтисодиёт ва аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ республикамизда йўл тармоғи ҳолатини сифат жиҳатидан ўзгартиришга қаратилган қўшимча чоралар қабул қилишни тақозо этган эди.  

Шунга кўра, йўл хўжалигини бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш ва рақамлаштириш, соҳада сифат назоратини кучайтириш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, хусусий сектор корхоналарини кенг жалб қилиш учун шароит яратиш ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида  давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  

Ҳужжатга асосан, қурилаётган автомобиль йўллари сифатини таъминлаш мақсадида йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланган объектларнинг асосий конструктив элементлари бўйича камида уч йиллик кафолатли хизмат қилиш муддати жорий қилиниши, янгидан бошланадиган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, кўприклар ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш объектларини молиялаштиришни асосан халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига амалга оширилиши ҳамда бунинг учун 2024 йилдан бошлаб ҳар йили халқаро молия институтларидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, кўприклар ва сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш объектларига 300 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда кредитлар жалб қилиб борилиши каби вазифалар белгилаб қўйилди.  

Автомобиль йўллари қўмитаси бошқарма бошлиғи Илҳом Ҳожиевнинг таъкидлашича, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар талайгина. Лекин йўлларда юк машиналарининг тобора ортиб бориши, уларнинг тартибсиз ҳаракати йўллар муддатидан олдин яроқсиз аҳволга келиб қолишига сабаб бўлади. Қайд этилишича, бугунги кунга қадар йўллардаги юк машиналарининг тартибли ҳаракатланиши йўлга қўйилмаган. Оғир юк автомобилга зарар етказиши билан бир қаторда йўл қопламасига ҳам жиддий шикаст етказади.  

Албатта, юк ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан қонунларда белгиланган чора муқаррар. Йўллар узоқ йиллар хизмат қилиши ҳайдовчига ҳам боғлиқлигини унатмаслик лозим.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/zDTyYWWWN_0" title="Бугунги кунга қадар йўллардаги юк машиналарининг тартибли ҳаракатланиши йўлга қўйилмаган" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугунги кунга қадар йўллардаги юк машиналарининг тартибли ҳаракатланиши йўлга қўйилмаган