Муносабат

Халқимизда “йўл қилмасанг – эл кетади” деган нақл бор. Шунинг учун ҳам бугун юртимизда йўл масаласига жиддий эътибор қаратилаяпти. Хусусан, Ўзбекистонда сўнгги икки йил ичида йўл хўжалиги соҳаси давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бирига айланди. Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил октябрь ойида соҳада бошқарувни такомиллаштириш, молиявий механизмларни қайта кўриб чиқиш ва тармоқни узоқ муддатли стратегия асосида ривожлантириш бўйича қарор қабул қилган эди. Куни кеча ўтказилган тақдимотда ана шу вазифалар ижроси ва янги режалар таҳлил қилинди.

Ўтган икки йиллик вақт давомида йўл хўжалигига 26 триллион сўм маблағ ажратилиб, 40 минг километр йўл ва 540 та кўприк таъмирланди. Эътиборлиси, халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳажми 3 баробар ошгани соҳанинг ташқи сармоя учун очиқ бўла бошлаганини кўрсатади.

Бу рақамлар ўтмишда фақат тармоқлараро ҳисоботларда зикр этиладиган соҳага айнан сиёсий ирода билан янги ҳаёт бағишланганини тасдиқлайди. Бироқ бу натижаларни муваффақият деб баҳолашдан аввал, қолган камчилик ва муаммоларга ҳам очиқ назар ташлаш зарур.

Шу боис, 2025 йилда режалаштирилаётган ишлар миқёси ҳам катта. Жумладан, бу йил 7 минг километр умумий фойдаланишдаги йўл ҳамда 231 та кўприкни қуриш ва таъмирлаш, 13 минг километр тупроқ кўчаларга шағал ётқизиш, 400 километр цемент қопламали йўллар қуриш, магистраллар бўйида 72 та сервис мажмуаси ташкил этиш режалаштирилган.

Бу режалардан кўринадики, йўл фақат транспорт воситалари учун эмас, балки хизматлар инфратузилмасига ҳам замин бўлади. Халқаро миқёсда транспорт логистикаси соҳасида сервис нуқталари даражаси мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигига ҳам таъсир кўрсатади. Шу сабаб, 72 та янги мажмуа – иқтисодий самара учун жуда муҳим қадам.

Қолаверса, бу йўналишда халқаро лойиҳалар ҳам стратегик аҳамият касб этади. Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестиция банки билан ҳамкорликдаги йирик лойиҳалар ҳам жорий этилмоқда. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади, Тўрткўл ва Беруний шаҳарларини айланиб ўтувчи А-380 магистралини реконструкция қилиш, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 516 километр маҳаллий йўлларни тўла таъмирлаш, Термиз – Денов ҳамда Сирдарё – Бахт оралиғидаги йўлларни цемент-бетон қопламали қилиб қуриш режалаштирилган. Бу лойиҳаларга Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестиция банки маблағлари йўналтирилади.

Бу йўллар нафақат транзит ҳаракат учун, балки минтақавий иқтисодий алоқалар ва ички туризмни ривожлантиришда ҳам муҳим ўрин тутади. Халқаро молия институтлари билан келишувлар эса молиявий хатарларни камайтириш билан бирга, лойиҳаларнинг шаффоф ва босқичма-босқич амалга оширилишига хизмат қилади.

Шу билан бирга, Президент тақдимотда “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун замон талабларига жавоб бермаслигини алоҳида таъкидлади. Бу ҳақиқат. Қонун қарийб 20 йил олдин қабул қилинган ва унда замонавий муаммолар – хусусий шериклик, интеллектуал йўл технологиялари, “смарт” сервислар, пиёдалар ҳуқуқлари, экологик хавфсизлик каби масалалар акс этмаган.

Шу боис, мазкур қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилмоқда. Янги таҳрирда йўл режалаштиришда аҳоли фикри ва экологик таъсир баҳоланади, пиёдалар учун тўсиқсиз муҳитни яратиш бўйича қатъий талаблар ўрнатилиб, коммуникация тармоқлари қурилганда йўл ҳолатини тиклаш мажбурияти ҳамда пуллик йўллар, оғир юкли транспортлар ҳаракати ва сервис биноларининг ҳуқуқий асослари аниқ белгиланади. Бу янги ёндашувлар йўллар фақат “асфальт” эмас, балки ижтимоий муҳит, ҳуқуқ, экологик хавфсизлик ва иқтисодий имконият эканини англашни талаб қилади.

Яна бир муҳим жиҳат бу – йўлларни сифатли сақлаш масаласидир. Бу борада ҳозиргача кўп ҳолларда бюджет маблағи йўлни қайта-қайта таъмирлашга сарфланаяпти. Сифатсиз тендерлар, назоратсиз реконструкциялар, мавҳум шартномалар натижасида бир хил йўл икки йилда уч марта таъмирланади. Бу каби ҳолатларни бартараф этиш масалалари ҳам янги таҳрирдаги қонунни қабул қилишда биз, депутатлар эътиборида бўлиши лозим.

Хулоса қилиб айтганда, йўл бу кундалик ҳаётимизнинг ажралмас бир қисми. Чунки, йўл бор жойда мактаб бор, шифохона бор, иш бор, хизмат бор. Шу сабаб, йўлларни тиклаш – одамлар ҳаётини енгиллаштириш, ишни, савдони, ҳаракатни осонлаштириш демакдир.

Гулнорахон АБДУВОҲИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда ишлаб чиқилмоқда