Мамлакатимизда автомобиль йўллари тармоғи бўйича юзага келган ҳақиқий ҳолат ва ривожланиш даражаси йўл хўжалигининг барча йўналишларига доир аниқ ва самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, автомобиль йўлларини бошқаришда ҳамда иқтисодиёт ва аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ республикада йўл тармоғи ҳолатини сифат жиҳатидан ўзгартиришга қаратилган қўшимча чоралар қабул қилишни тақозо этди.

Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълумотларига кўра, йўл соҳасида замонавий техникаларни бошқара оладиган мутахассисларни тайёрлаш, жумладан халқаро рейтингларда биринчи 1000 талик рўйхатга кирувчи хорижий университетлар билан малакали кадрларни тайёрлаш йўналишида ҳамкорлик йўлга қўйилади. 

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, пуллик автомобиль йўлларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Шу билан бирга, 2023 – 2026 йилларда кўприк иншоотларини тиклаш дастурига мувофиқ, ҳудудлардаги 897 дона кўприк қайта тикланади. 2023 – 2026 йилларда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш дастурига мувофиқ, 50 минг км дан ортиқ автомобиль йўли, шундан 13,5 минг км дан ортиқ ички йўл таъмирланади. 25,3 минг кмдан ортиқ тупроқ йўл 2025 йил якунига қадар тўлиқ қаттиқ қопламали йўллар тоифасига ўтказилади. 

Қурилаётган автомобиль йўллари сифатини таъминлаш мақсадида йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланган объектларнинг асосий конструктив элементлари бўйича камида уч йиллик кафолатли хизмат қилиш муддати жорий қилинади. 

Бугун мавжуд йўлларнинг аксарият қисми 10 тоннадан ортиқ юкни кўтаришга мўлжалланмаган. Аммо бу йўлларда 20 ва ундан ортиқ тонналик юк машиналарнинг бетартиб ҳаракатланиши натижасида йўллар муддатидан илгари таъмирталаб аҳволга келиб қолган. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Экологик партия фракцияси аъзоси Мухтор Ҳожиматов ҳозирги вақтда 10 тонналик машина ҳам, 50-60 тонналик машина учун ҳам йўл йиғими учун бир хил тўлов жорий этилганини қайд этган. Депутат ушбу йиғим миқдорини машиналар тоифаларига қараб белгилаш бўйича таклифни илгари сурган. Бу борада Транспорт вазирлиги мутасаддилари ҳам бу ўринли таклиф эканини ва соҳа вакиллари билан биргаликда кўриб чиқилишини маълум қилган. 

Йўлларни асраш мақсадида халқаро тажрибада юк транспортлари вазнини ўлчайдиган назорат тарозиларини ўрнатиш амалиётидан кенг фойдаланилиб, ушбу тарозиларни хусусий шериклик асосида ўрнатиш ишлари бошлаб юборилган. Шу билан бирга, соҳада давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида бир қатор лойиҳалар, жумладан пуллик автомобиль йўлларини ташкил этиш лойиҳалари ҳам амалга оширилади. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл йиғими учун тўловларни тоифалаштириш қанчалик муҳим?