Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва АҚШ етакчиси Дональд Трамп томонидан Бразилия маҳсулотларига жорий этилиши режалаштирилган божга жавоб сифатида Америка компаниялари учун берилган концессияни тўхтатиш имконини берадиган фармонни имзолади.

Мазкур ҳужжатга асосан ўзаро иқтисодий муносабат тўғрисидаги қонун кучга кирди. Фармонда бошқа давлатлар ёки иқтисодий тузилмалар томонидан қабул қилинган, Бразилиянинг халқаро рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатадиган бир томонлама чораларга ҳукумат қай тарзда жавоб бериши мумкинлиги белгилаб берилган.

RBK нашри хабар беришича, мазкур лойиҳа апрель ойида тасдиқланган, бироқ Лула да Силва қонун амалиётини Трамп Бразилия товарларига солиқ жорий қилиш ҳақида баёнот бергандан бир ҳафта ўтмай, кучга киритди.

Қайд этиш жоиз, қонун матнида савдо имтиёзи, инвестиция ва интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича мажбуриятни тўхтатиш мезони ҳам баён этилган.

Фармон билан Бразилия иқтисодиётини ҳимоя қилиш мақсадида музокара олиб бориш, иқтисодий ва савдо қаршилиги чоралари бўйича идоралараро қўмита ташкил этиш кўзда тутилган. Тузилмани Бразилия вице-президенти ва ривожланиш вазири Жеральду Алкмин бошқаради.

"The Guardian" ёзишича, қўмитанинг илк йиғилиши бугун саноат ва қишлоқ хўжалиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтади.

– Қўмита биринчи навбатда ишбилармон доира вакилларини тинглаб, АҚШ эълон қилган, 1 августдан бошлаб Бразилиядан борадиган барча маҳсулотларга 50 фоиз бож қўйилиши билан боғлиқ таъсирни баҳолайди, — дейилган хабарда.

Дарвоқе, мазкур ҳужжат Трампнинг тегишли баёнотига қарши ҳукумат томонидан кўрилган дастлабки чорадир. Трамп бу ҳақда Бразилия раҳбарига расмий хат юборган.

Лула да Силва таъкидлашича, АҚШ билан савдо алоқаси Бразилия учун «ҳаётий аҳамиятга эга эмас».

– Бразилия ўз экспорт йўналишини ўзгартириб, янги шериклар топиши мумкин, чунки АҚШ билан савдо Бразилия ялпи ички маҳсулотининг фақат 1,7 фоизини ташкил қилади.                                                                                                                                                             –Ривожланиш, саноат, савдо ва хизматлар вазирлиги маълумотига кўра, 2024 йил мамлакатнинг АҚШга экспорти 40,4 миллиард долларни ташкил қилган, – дейилади "The New York Times" нашри ахборотида.

Беҳруз Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бразилия етакчиси АҚШ божига қарши фармон чиқарди