
30 март куни Бразилияда эркаклар ўртасида бокс бўйича жаҳон кубоги баҳслари старт олади ва 5 апрель кунига қадар давом этади.
«World Boxing» ташкилоти томонидан ташкил этилаётган мазкур кубок баҳсларида Тўлқин Қиличев бошчилигидаги боксчиларимиз ҳам иштирок этади. Қуйида мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган чарм қўлқоп усталари билан танишасиз:

-50 кг. Асилбек Жалилов;
-55 кг. Миразизбек Мирзахалилов;
-60 кг. Мадияр Данияров;
-65 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
-70 кг. Иқболжон Холдоров;
-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев;
-80 кг. Жавоҳир Умматалиев;
-85 кг. Акмалжон Исроилов;
-90 кг. Тўрабек Ҳабибуллаев;
+90 кг. Жаҳонгир Зокиров
Мазкур мусобақа давомида боксчиларимизга Тўлқин Қиличев бошчилигидаги мураббийлар – Раҳматжон Рўзиохунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Нодир Ғуломов, Лазизбек Зокиров, Ботиржон Маҳмудов ўзларининг муҳим ва аниқ кўрсатмаларини бериб борадилар.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА