Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги майдонда паралимпия иштирокчилари ва ғолибини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтган XVI Паралимпия ўйинларига мамлакатимиз спортчилари муваффақиятли иштирок этди. Якунда 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 160 дан зиёд давлат орасида 16 ўринни эгаллади. Терма жамоамизнинг ғалабаларига андижонлик спортчилар ҳам муносиб ҳисса қўшди.  

Токио паралимпиадаси ўйинларида Андижон вилоятидан 6 нафар спортчи  – Бобуржон Омонов, Бекжон Чеваров, Темурбек Гиязов параенгил атлетика, Музаффар Турсунхўжаев, Фирдавс Мусабеков ва Муслима Одилова парасузиш бўйича йўлланма олган эди. Улар ушбу нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок этиб қайтди.

Айниқса, пара енгил атлетика мусобақасининг F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган Бобуржон Омонов 14,6 метр натижани қайд этиб, олимпиада чемпионлигини қўлга киритди. Шу билан бирга,  ядро улоқтириш бўйича паралимпия рекордини янгилади.

[gallery-3878]

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, олимпиада ўйинларининг барча иштирокчиларини, хусусан, Бобуржон Омоновни эришган ютуғи билан қутлади. Мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун яратилаётган шароитлар ҳамда бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, юксак натижаларга эришаётган андижонлик спортчилар хусусида гапирди.  

Вилоят ҳокими Президентимиз фармонига асосан «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан тақдирланган, паралимпиада чемпиони ва рекордчиси Бобуржон Омоновга Андижон шаҳрида қад ростлаган 16 қаватли янги уйнинг 2 хонали квартираси калитини тантанали равишда топширди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бобуржон Омоновга Андижон шаҳридан 2 хонали уй берилди