Франция мамлакати мезбонлик қилаётган Паралимпия ўйинларининг эркаклар ўртасида ядро улоқтириш (F41) бўйича сўнгги ҳал қилувчи финал баҳси бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Бобуржон Омонов ядрони 14.32 метрга улоқтирди ва Паралимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. У шунингдек 2021 йили Токио шаҳрида ўтган Паралимпиадада ҳам олтин медалга сазовор бўлганди.
Эслатиб ўтишимиз жоизки, “Париж-2024” Паралимпия ўйинларида ҳозирча Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медаль мавжуд.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА