Андижон, Жиззах, Бухоро, Наманган ва Самарқанд шаҳарларида футбол мактаблари ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилди. Мусобақаларда бешта ёш тоифасида ғолиб ва совриндор жамоалар аниқланди.
2012 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги баҳслар Андижон шаҳрида ташкил этилди. Қизғин ва муросасиз ўтган ўйинлар натижасида Наманган вилояти жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Андижон ва Фарғона вилоятлари жамоалари эса кучли учликдан жой олди.
Жиззах шаҳрида 14 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказилган мусобақада Фарғона вилояти жамоаси зафар қучди. Тошкент ва Хоразм вилоятлари жамоалари ҳам юқори натижа қайд этиб, совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.

Беллашувлар давомида тажрибали селекционер ва мураббийлар иқтидорли футболчиларни диққат билан кузатди. Мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоалари учун янги истеъдодлар саралаб олинди.

Кубок баҳсларида қуйидаги натижалар қайд этилди:
2010 йил туғилганлар — Бухоро шаҳри (мезбон):
1-ўрин — Фарғона вилояти
2-ўрин — Самарқанд вилояти
3-ўрин — Тошкент вилояти
2009 йил туғилганлар — Наманган шаҳри (мезбон):
1-ўрин — Наманган вилояти
2-ўрин — Тошкент вилояти
3-ўрин — Тошкент шаҳри
2008 йил туғилганлар — Самарқанд шаҳри (мезбон):
1-ўрин — Тошкент вилояти
2-ўрин — Андижон вилояти
3-ўрин — Навоий вилояти
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА