Футбол мактаблари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати якунланди
ЎФА ҳузуридаги футбол мактаблари ўртасида 2009-2014 йилларда туғилган ёш тоифалари бўйича ўтказилган мамлакат чемпионати ўз якунига етди.
Мусобақалар Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Фарғона вилоятларида юқори савияда ташкил этилди. Ушбу беллашувларда юзлаб иқтидорли ёш футболчилар майдонга тушиб, ўз маҳоратини намойиш этди.

Якуний натижаларга кўра, Наманган вилоятида ўтган беллашувларда 2009 йилда туғилган ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Тошкент вилояти ФМ жамоаси ғолиб бўлди. Жиззах ФМ ва Навоий ФМ жамоалари кучли учликдан жой олди.

Мазкур чемпионат ёш футболчиларни саралаш, истеъдодларни юзага чиқаришда муҳим аҳамият касб этди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА