Ўзбекистон кубоги баҳслари ниҳоясига етмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” ўйин майдони ҳамда Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида чим устида хоккей бўйича 14 ёшгача бўлган (U14) ўғил ва қиз болалар жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари қизғин давом этмоқда.
Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан сараланган ёш хоккейчилар иштирок этаётган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг кучли жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
[gallery-31141]
Мусобақа давомида ёш спортчиларнинг техник ва тактик маҳорати, жамоавий ҳаракатлари ҳамда майдондаги тайёргарлик даражаси намоён бўлмоқда. Учрашувлардаги шиддатли ва муросасиз курашлар болалар чим устида хоккейга тобора катта қизиқиш билдираётганидан далолат бермоқда.
Ўзбекистон кубогини ўтказишдан асосий мақсад — ёшлар ўртасида чим устида хоккейни янада оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва уларнинг маҳоратини юксалтириш, шунингдек, мамлакат терма жамоалари учун муносиб захирани шакллантиришдан иборат.
Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳслари 29 август куни бўлиб ўтади. Якуний учрашувлардан сўнг ғолиб ва совриндор жамоалар аниқланади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА