Андижонда “Беш ташаббус олимпиадаси” 2-мавсуми доирасида Street Workout спорт мусобақасининг республика финал босқичи бўлиб ўтди.

Маҳалла ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий спорт ўйинлари ва спорт турларини ёшлар ўртасида оммалаштириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш мақсадида ўтказилаётган Street Workout мусобақасининг республика босқичи қизғин баҳсларга бой бўлди.

Финал ўйинларида мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган 126 нафар ёш спортчи учта – 16-21, 22-26 ҳамда 27-30 ёш тоифаларида иштирок этиб, ўз имкониятларини синовдан ўтказди. Қизғин ва кескин курашлар остида ўтган мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, “А” лигада Тошкент шаҳри вакили Ҳасанбой Нуриллаев, андижонлик Нодирбек Тешабоев, сирдарёлик Бекзодбек Исмоилов, “Б” лигада Фарғона вилояти вакили Жамшидбек Исмоилов, самарқандлик Фирдавс Рўзиев, андижонлик Мавлонбек Ҳакимжонов, “С” лигада Андижон вилояти вакили Раҳмонберди Ҳайдаров, Тошкент вилояти вакили Отабек Жўраев ҳамда фарғоналик Раҳимжон Раҳимов ўз ёш тоифаларида ғолибликни кўлга киритди.

[gallery-9857]

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Насибулло Мўминов ва бошқа мутасаддилар ғолиб ҳамда совриндорларни муборакбод этиб, уларга тегишли медаль ва эсдалик совғалари топширди. Эслатиб ўтамиз: мусобақаларда биринчи ўринни олган спортчилар маҳалласига универсал спорт майдончаси, иккинчи ўринни олган иштирокчилар маҳалласига streetbol ҳамда street workout майдончаси, учинчи ўринни олган спортчилар маҳалласига street workout майдончаси қуриб берилади.

Street Workout мусобақаси республика финал босқичи иштирокчилари учун “Боғи Бобур” дам олиш маскани, “Бобур ва жаҳон маданияти” музейи ҳамда Андижон шаҳрининг бошқа диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш ташаббус олимпиадаси”: Street Workout ғолиблари тақдирланди