Аюбхон Набиев жаҳон чемпионати совриндори
Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган таэквондо WT бўйича XV ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига навбатдаги кумуш медаль қўшилди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, йигитлар ўртасида -68 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Аюбхон Набиев мусобақани юқори савияда ўтказиб, финалга қадар барча жангларда зафар қучди. Таэкводочимиз ҳал қилувчи беллашувда россиялик рақиби Исмаил Исмаиловга қарши жангда имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан тақдирланди.
Айни дамда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронзага етган. Мусобақа давом этмоқда.
[gallery-28796]
Жавоҳир Тошхўжаев, Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА