Ашхобод шаҳридаги Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар институти биносида ўзбек тилида чоп этилган “Махтумқули. Танланган асарлар” китобининг тақдимоти ўтказилди.

Анжуманда  Туркманистон сиёсий, илмий-академик ва жамоатчилик доиралари вакиллари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва талабалари, Ашхободда аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг қардош давлат ташқи ишлар вазири ўринбосари М.Бяшимова билан кечган самимий суҳбати чоғида мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги яқин алоқаларнинг жорий ҳолати эътироф этилиб, келгуси режалар хусусида сўз борди. Шундан сўнг иштирокчилар илмий муассасага кираверишда намойиш этилган Махтумқули Фироғий ҳаёти ва ижодига бағишланган кўргазма билан танишди.

[gallery-19811]

Томонлар ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмада “Махтумқули. Танланган асарлар” тўплами, шоирнинг ўзбек ва туркман тилларида нашр этилган бошқа китоблари, икки давлат маданияти ва халқ амалий санъати намуналари намойиш қилинган. Эътиборлиси, кўргазмада Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг Ашхободдаги элчихоналари ҳам ўз стендлари билан иштирок этди.

Улкан мониторда ўзбек ва туркман ижодкорлари суратга олган Махтумқули Фироғий ҳаёти ва ижод йўлига бағишланган фильм, ҳар икки давлат пойтахтида очилган Тошкент ва Ашхобод истироҳат боғлари, Махтумқули барельефи ва Хивадаги “Улли ҳовли” мажмуаси тўғрисида видеороликлар томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.

Ўзбекистондан борган санъат усталари томонидан М.Фироғий шеърларига басталанган қўшиқлар ижроси тадбирга ўзгача шукуҳ, байрамона  хуш кайфият бағишлади. Тадбирда ўзбек тилида нашр этилган “Махтумқули. Танланган асарлар” китобининг илк нусхаси 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан туркман халқи миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳаммедовга совға қилингани тантанали юбилей тадбирларининг мазмун-моҳиятини бойитиб, нуфузи янада юксалишига муносиб ҳисса қўшгани эътироф этилди.

Умуман, мазкур тақдимот маросими Ўзбекистоннинг туркман халқига юксак ҳурмати, самимий дўстлигини яна бир бор намоён этди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/KAbwkYCTc_M?si=lzjS7tNinpBeNgMb" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Аслиддин АЛИЖОНОВ(сурат,видео),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ашхободда Махтумқули танланган асарларининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти бўлиб ўтди (видео)