АҚШнинг Темпл университети билан меморандум имзоланди
Ўзбекистон – АҚШ соғлиқни сақлаш ҳафталиги доирасида ўтказилган анжуманда Ўзбекистон ва АҚШ тиббий олий таълим муассасалари, тиббиёт марказлари ва фармацевтика корхоналари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ва Темпл университети ўртасида меморандум имзоланди.

Меморандум доирасида ўқитувчилар ва кадрлар, илмий изланувчилар ва битирувчи талабалар ҳамда илмий материаллар, мақолалар ва илмий маълумотлар алмашинуви амалга оширилади.
Шунингдек, ҳамкорликда дастурлар, илмий конференция ва тадқиқотлар олиб боришга келишиб олинди.
М.Қосимова,
ЎзА