Тезкор тадбирда автомашинада 169,9 грамм героин гиёҳвандлик моддасига ўхшаш восита борлиги аниқланди
Навоий вилояти божхона бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Кармана туманидаги “Оқтош” ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида тўхтатилган “Малибу” русумли автомашина кўздан кечирилганда, салон қисмига яширилган ўрамлар ичидан 169,9 грамм героин гиёҳвандлик моддасига ўхшаш восита аниқланди.
Аниқланган восита вақтинча сақловга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
А.Бўриев, ЎзА мухбири