Мамлакатимизда йил сайин мактабгача ёшдаги болажонларни боғча таълимига қамровини ошириш чоралари кўриляпти. Айниқса, бу жараёнда боғча йўқ олис ҳудудларда болаларга бепул таълим-тарбия беришга мўлжалланган “Ақлвой” автобусларининг ташкил этилгани кўплаб қулайликлар яратмоқда.

Бу автобуслар мактабгача таълимнинг альтернатив тури бўлиб, болаларни боғчага қамраб олишга ўз ҳиссасини қўшади ва уларни мактабга тайёрлайдиган мобил гуруҳ ҳисобланади. Хусусан, Тошкент вилоятига ҳам яна 2 та “Ақлвой” мобил автобуслари етиб келди. 

Автобуслардаги қулайлик бўйича тақдимотда Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Маҳмуд Йўлдошов иштирок этиб, туман масъулларига автобус калитларини топширди.

Қуёш панеллари билан жиҳозланган мобил автобуслар Чиноз туманидаги 10-, Бўстонлиқ туманидаги 19-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларига тарқатилди. Мазкур автобуслар орқали олис ҳудудлардаги 100 нафарга яқин тарбияланувчи қамраб олиниши мўлжалланмоқда. 

Аввалроқ худди шу каби 6 та автобус олиб келиниб, ҳудуддаги Бўка, Пискент, Паркент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл ва Оҳангарон туманларига берилган эди. Шу билан вилоят бўйича бу тоифадаги автобуслар сони 8 тага етди. Бунинг натижасида жами 576 нафар 3-7 ёшли тарбияланувчилар қамраб олинди. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ақлвой” олис жойлардаги болажонлар хизматида бўлади