Кейинги йилларда бевосита давлат раҳбарининг ташаббуси билан мактабгача ёшдаги болажонларни боғча таълимига қамровини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, боғча йўқ олис ҳудудларга бориб, болаларга бепул таълим-тарбия беришга мўлжалланган “Ақлвой” автобусларининг ташкил этилгани ҳам мана шу йўлда амалга оширилган эзгу ислоҳотлардан бири саналади.

Ушбу автобуслар мактабгача таълимнинг альтернатив тури бўлиб, болаларни боғчага қамраб олишга ўз ҳиссасини қўшади ва уларни мактабга тайёрлайдиган мобил гуруҳ ҳисобланади. 

Хусусан, куни кеча Қашқадарё вилоятига ҳам яна 6 та “Ақлвой”  мобил автобуслари етиб келди. 

Қуёш панеллари билан жиҳозланган мобил автобуслар Ғузор туманидаги 13-, Касби тумани 16-, Китоб туманидаги 23-, Шаҳрисабз туманидаги 31-, Кўкдала туманидаги 3-, Чироқчи туманидаги 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларига тарқатилди. Мазкур автобуслар орқали олис ҳудудлардаги 360 нафар тарбияланувчи қамраб олиниши мўлжалланмоқда. 

Аввалроқ, худди шу каби 10 та автобус олиб келиниб, вилоятдаги Кўкдала, Муборак, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Шаҳрисабз, Китоб ва Деҳқонобод туманларига берилган эди. 

Шу билан вилоятдаги “Ақлвой”  мобил автобуслари сони 16 тага етди ва бу орқали жами 746 нафар 3-7 ёшли тарбияланувчилар қамраб олинишига эришилади.  

Масалан, айни пайтда Кўкдала туманига ажратилган 2 та “Ақлвой”  мобил автобуслари  тумандаги 2- ва 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритиб келмоқда. Эрталаб ва тушдан кейин 2 сменада таълим жараёни олиб борилмоқда. 2-сонли ДМТТга қарашли “Наймонсарой” МФЙдаги 2 та мобил гуруҳда 32 нафар бола, “Шўрқудуқ” МФЙдаги 1 та мобил гуруҳда 16 нафар бола жами 48 нафар бола  қамраб олинган бўлса, 15-ДМТТга қарашли “Талоқтепа” МФЙдаги 2 та мобил гуруҳда 32 нафар бола таълим тарбия олмоқда.

Тантанали маросимда вилоят раҳбари М.Азимов ҳам иштирок этди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ақлвой” автобуслари болажонлар учун хизматда