Узоқ йиллар давомида чекка ҳудудлардаги болалар зарур билимсиз ва мактабга тайёргарликсиз қолишган. Эндиликда бу муаммонинг замонавий ечими топилди.

"Ақлвой" автобуслари мактабгача таълим муассасаси бўлмаган чекка ҳудудлардаги болаларга бепул хизмат кўрсатади.

Пойтахтимизда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан олис ҳудудларда яшовчи болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишга мўлжалланган “Ақлвой” автобусларини жойларга юбориш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирдан сўнг Жаҳон банкининг “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида 30 та қайта жиҳозланган автобус  республикамизнинг 11 та ҳудудига жўнатилди.

"Ақлвой" автобуслари қуёш батареяси, кондиционер, ҳожатхона, иссиқ-совуқ сув, тамаддиларни иситиш учун жой каби қулайликларга эга.

–Мазкур лойиҳа доирасида мактабгача таълим хизматларини етказиш қийин бўлган туманларда 142 та мобиль гуруҳ шакллантирилади ҳамда қўшимча 2 минг  528 та бола ўрни яратилади, – дейди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мактабгача таълим тизими фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти директори ўринбосари Лола Бердиева. – Автобусларнинг қулай томони шундаки, бу имтиёзлардан имконияти чекланган болалар ҳам бемалол фойдаланиши мумкин. Автобуслар хавфсиз жиҳозланган. Бундан кўзланган мақсад барча болаларга мактабгача таълим хизматларидан тенг фойдаланиш имкониятини яратиш ҳамда мактабгача таълим қамровини кенгайтиришдан иборат.

Қайд этилишича, мобиль гуруҳларда машғулотлар давомийлиги 2 навбатда 3 соатгача давом этади ҳамда барча хизматлар бепул ташкил этилади. Автобусда болалар бўлган вақтда унинг ҳаракатланишига йўл қўйилмайди.

“Ақлвой” автобусларида таълим бериш ва ўйин фаолиятини ташкил этиш учун ҳудудларда 60 та ўйин майдончаси нормативлар асосида жиҳозланди.  

Бунинг учун барча ҳудудларда мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш учун мактабгача таълим билан қамраб олинмаган 3-7 ёшли болалар рўйхати шакллантирилган.  

Бир мобиль гуруҳдаги болалар сони (қайта жиҳозланган автобуснинг ўриндиқлар сонидан келиб чиққан ҳолда) камида 16 нафар, кўпи билан 30 нафар бўлиши белгиланган.

Шунингдек, доимий равишда мобиль гуруҳларни юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, уларнинг жисмоний тарбия ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича малакасини ошириш юзасидан қисқа муддатли ўқув-курслари бепул ташкил этиб борилади.

Мобиль боғчаларда ҳамшира йўқлиги боис тарбиячилар зарурий тиббий билим ва кўникмалар бўйича тайёргарликдан ўтган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/FH-Sz2ypSPI" title="“Aqlvoy” avtobuslarini joylarga yuborish marosimi bo`lib o`tdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ақлвой" автобуслари йўлга чиқди (+видео)