Андижон шаҳридаги вилоят Қўғирчоқ театрида Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли жамоаси ўзининг концерт дастурини намойиш этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Мақомни бирга куйлаймиз” лойиҳаси доирасида ташкил этилган концерт дастури олдидан сўз олганлар мақом санъатининг ҳаётимиздаги ўрни, роли ва аҳамияти, уни аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш ҳақида гапирди. Мақом халқимизнинг ўлмас санъат турларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди. 

Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон халқ артисти, профессор Абдуҳошим Исмоилов бадиий раҳбарлигида фаолият олиб бораётган ансамблнинг Озоджон Тилланазаров, Тўра Мухторов, Нафиса Фармонова, Маҳфуза Давронова, Суннатулла Юнусов, Озодахон Эрмуҳаммадова, Зиёджон Рузимов, Одилжон Орзиев, Азамат Эргашев, Мансурбек Мўминов ва бошқа хонанда ҳамда созандалари томонидан концерт дастурида мумтоз куй ва қўшиқлар маҳорат билан ижро этилди. 

– Мақом халқимизнинг қадим ва ўлмас санъат турларидан бири, – дейди ансамбль хонандаси, “Шуҳрат” медали соҳиби Озоджон Тилланазаров. – Юртдошларимизга ана шу санъат дурдоналарини туҳфа этаётганлигимиздан беҳад хурсандмиз. Айниқса, жамоамизнинг Андижон гастроли жуда мазмунли ўтмоқда. Андижонликларнинг мақом санъатига қизиқиши юқори эканлиги бизни янада қувонтирди.

Концерт дастурида андижонлик санъат ихлосмандлари анъанавий мақом куй ва қўшиқларининг нозик оҳангларидан баҳраманд бўлди. 

– Очиғи, анчадан буён мақом қўшиқларини жонли тарзда маза қилиб эшитмаган эдим, – дейди тадбир иштирокчиси, меҳнат фахрийси Умидахон Эгамбердиева. – Чиройли, мазмунли концерт дастури учун “Мақом” ансамбли жамоасига, ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Бу каби концертлар тез-тез ўтказилиб турилишини истар эдик.

Мақом санъати жозибаси андижонлик санъат ихлосмандларига хушнудлик ва кўтаринки кайфият улашди.

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонликлар мақом санъати жозибасидан баҳраманд бўлди