Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармалари, туман, шаҳар бўлимлари томонидан кадастр соҳасига оид қонун, фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш, тизимда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, айниқса, ерларнинг ҳисобини юритиш, ерлардан самарали фойдаланиш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг жорий йил 20 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг тўлиқ давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш, ер ва кадастр соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш, соҳада янги стандартларни жорий қилиш, шунингдек, ирригация ва мелиорация объектлари ҳамда автомобиль йўлларини давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан белгиланган вазифалар ижроси доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирга қадар вилоят ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга ҳамда умумфойдаланишда бўлган автомобиль йўлларининг кадастр паспортлари тайёрланиб, давлат рўйхатидан ўтказилди.  

– Мутахассисларимиз томонидан вилоят ҳудудидаги 2 минг 463 километр автомобиль йўлидан 1 минг 790 километр қисмининг кадастр паспорти тайёрланиб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сайдулло Саидов. – Автомобиль йўлларининг қолган 673 километр қисмининг паспортлари жорий йил якунига қадар шакллантирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилади.  

Давлат рўйхатидан ўтказилган автомобиль йўллари ҳудудлар кесимида Андижон тумани (223 км.), Асака тумани (201 км.), Балиқчи тумани (20 км.), Булоқбоши тумани (7 км.), Бўстон тумани (138 км.), Жалақудуқ, Избоскан туманлари (166 км.), Олтинкўл тумани (156 км.) ва Пахтаобод тумани (160 км.) ҳиссасига тўғри келди. Вилоятда автомобиль йўлларининг паспортини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда 1 минг 790 километр автомобиль йўлининг кадастр паспорти тайёрланди