Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда жами 46 610 та кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган. Шундан 22 233 та якка тартибдаги турар жойлар, 10 406 та кўп қаватли уйлардаги хонадонлар, 8 168 та ер участкаси ҳамда 5 803 та нотурар кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарининг 2022 йил 12 апрелдаги  “Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги “Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарорига мувофиқ бошқарма томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бухоро вилояти Автомобил йўллари бош бошқармасига қарашли вилоят ҳудудидан ўтган умум фойдаланишдаги автомобил йўллари хатловдан ўтказилди. Тегишли тартибда ушбу автомобил йўлларига кадастр паспортлари тайёрланиб, давлат рўйхатидан ўтказилмоқда.

– Ҳозирга қадар Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан вилоят ҳудудидаги 4 012 километр автомобил йўли хатловдан ўтказилди,  – дейди вилоят бошқармаси кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими бошлиғи Миршод Шукруллаев.  – Уларга кадастр паспорти тайёрланиб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.  

Зариф Комилов,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Автомобил йўлларига кадастр паспорти тайёрланмоқда