Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Samsung Electronics Uzbekistan ҳамкорлигида “Жонланган лаҳза” номли мультимедиа кўргазмаси очилди.

Кўргазмага ташриф буюрган меҳмонлар Тасвирий санъат галереяси кўргазмалар залининг эксклюзив майдонида визуал симфония оламига шўнғиш учун ноёб имкониятга эга бўлди. 

Анъанавий санъатга инновацион ёндашув, асарлар анимацияси орқали санъатни янгича кашф этиш мақсадида ташкил этилган кўргазмада “Ўзмиллийбанк” коллекциясидан сараланган тўққиз нафар истеъдодли рассомнинг асарлари The Frame телевизор экранларида намойиш этилди. 

[gallery-16108]

Хусусан, Жамол Усмонов, Шавкат Ҳакимов, Мухтор Исанов, Зелимхон Саиджонов, Бахтиёр Обидов, Ғафур Қодиров, Шаҳноз Абдуллаева, Мурод Қорабоев, Бахтияр Серекеев каби ижодкорларнинг ижодий ишлари меҳмонларга манзур бўлди. 

The Frame Samsung интерьер телевизорлари деворга мос келадиган нозик дизайни билан томоша завқини санъатга айлантиради. Тасвир режими билан телевизор ҳақиқий бадиий асарга айланади ва телевизор томоша қилмаётганингизда ажойиб композицияларни намойиш этади. 

Гулноза Бобоева, Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анъанавий санъатга инновацион ёндашув 