50 дан ортиқ давлат Россияни зудлик билан сулҳга рози бўлишга чақирди
БМТнинг 50 дан ортиқ давлати Россияни кенг қамровли сулҳга рози бўлиш ва мазмунли тинчлик музокарасини бошлашга чақирди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидан олдин Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас ва Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига томонидан қўшма баёнот тақдим этилди.
Ҳужжат муаллифлари халқаро гуманитар ҳуқуққа ҳурмат кўрсатиш, оддий аҳолини ҳимоя қилиш ва ҳибсга олинган, чиқариб юборилган фуқаролар, жумладан болалар ва ҳарбий асирларни қайтаришга чақирган.
Баёнотни имзолаганлар Қора денгизда кема эркинлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракат қўллаб-қувватланишини билдириб, Украинадан дон экспорти билан боғлиқ келишувга эришиш зарурлигини таъкидлаган.
Таъкидланишича, Украина 2025 йил март ойида кенг қамровли сулҳга рози бўлган.
С.Раҳимов, ЎзА