БМТ Россия – Украина сулҳини олқишлади
БМТ Россия ва Украина томонидан эълон қилинган сулҳни олқишлайди ва бу жараён муваффақиятли давом эттирилишидан умидвор, деди БМТ раҳбари матбуот котиби Стефан Дюжаррик.
– Украина томонидан 6 майга ўтар кечасидан амал қиладиган бир томонлама, шунингдек Россия Федерацияси 8-9 май кунлари учун эълон қилган сулҳ тўғрисидаги қарорларни олқишлаймиз, – деди Дюжаррик журналистлар билан брифингда. – Бош котиб ярашув муваффақиятли амалга оширилишини интиқлик билан кутяпти. Биз БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқ ва барча тегишли резолюцияларга мувофиқ адолатли, кенг қамровли ва барқарор тинчликка олиб келадиган тўлиқ, зудлик билан кучга кирадиган, шартсиз ва узоқ муддатли сулҳга чақирувни яна бир бор таъкидлаймиз.
Президент Владимир Зеленский томонидан эълон қилинган сулҳ 6 май куни маҳаллий вақт билан соат 00:00 да кучга кирди. Бу чора Россия “Ғалаба куни” байрамига бағишлаб 8-9 май кунлари учун эълон қилган сулҳ келишувидан олдин жорий қилинди.
Аввалроқ Украина етакчиси Москвадаги 9-май паради чоғи бериладиган эҳтимолий зарбалардан огоҳлантириб, Киев дронлари байрам куни РФ пойтахтига етиб бориши мумкинлигини қўшимча қилган эди.
С.Раҳимов, ЎзА