Бугун 25 сентябрь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг сўнгги финал жанглари бўлиб ўтади.
Кеча 24 сентябрь куни бўлиб ўтган ярим финал баҳсларида иштирок этган боксчиларимиз – Шунқор Абдурасулов жазоирлик Абделнасер Бенларибини, Мужибилло Турсунов қозоғистонлик Айтжан Аширхан ва +90 килограмм оғирликда Лазизжон Муллажонов арманистонлик Давит Чалоянни мағлуб этиб, финал йўлланмасига эга чиққанди.
Бугун куннинг иккинчи ярмида ташкиллаштириладиган 58-жаҳон чемпионатининг финал жангларида тўрт нафар боксчимиз олтин медаллар учун кураш олиб боради.
75 кг. вазнда Мавлуда Мавлонова Виктория Кебикова (Беларусь),60 кг. да Шунқор Абдурасулов Константин Опольский (Россия), 64 кг.да Мужибилло Турсунов Дмитрий Асанов (Беларусь) ҳамда +91 кг.дв Лазизбек Муллажонов Светослав Тетерин (Россия) билан жанг ўтказади.
Ватанимизнинг матонатли боксчилари учун ўта масъулиятли бўлган ушбу жангларда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.
Т. Рўзиев,
ЎзА