Авиакомпаниялар хавфсизлигини баҳоловчи дунёнинг машҳур сайтлардан бири AirlineRatings.com ўзи кузатаётган 385 та авиакомпания ичида 2024 йилда энг хавфсиз 25 та авиакомпания рейтингини тақдим этди.

Бу йилги рўйхатда фуқаролар хавфсиз парвозни амалга ошириши учун Янги Зеландия, Австралия, Қатар, Сингапур, Буюк Британия, Туркия, Япония, Америка, Франция, Канада каби авиацияси ривожланган давлатларнинг ҳаво йўллари номлари келтирилган.  

Нашр бош муҳаррири Жеффри Томаснинг маълум қилишича, мазкур авиакомпаниялар парвозлар хавфсизлиги, шунингдек, инновациялар ва янги самолётларни ишга тушириш бўйича тенгсиз ҳисобланади.  

Эслатиб ўтамиз, авиакомпаниялар хавфсизлиги рейтингини тузишда муҳаррирлар сўнгги беш йилдаги авиаҳалокатлар, сўнгги икки йилдаги ҳодисалар, етакчи авиация органлари, ассоциациялар ва ҳукумат  текширувлари, флот ёши ва ёзги тайёргарликларни таҳлил қилиб боради.

Б.Худойбердиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2024 йил учун энг хавфсиз авиакомпаниялар рўйхати эълон қилинди