Навоий халқаро аэропортида ер усти хизматлари хавфсизлиги ва сифати ошмоқда
Навоий халқаро аэропортида ер усти хизматлари хавфсизлиги ва сифатини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда IATA ISAGO дастури доирасида аудитдан ўтиш ва тегишли рўйхатдан ўтиш (аккредитация) жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида консалтинг хизматларини кўрсатувчи компания билан шартнома тузилди.
Эндиликда ҳамкорлик доирасида аэропортнинг ер усти хизматлари фаолиятини халқаро талаблар асосида такомиллаштириш, амалдаги жараёнларни таҳлил қилиш, хавфсизлик бошқаруви тизимини мустаҳкамлаш, операцион тартиб-таомилларни стандартлаштириш ҳамда ходимларнинг касбий тайёргарлигини оширишга қаратилган ишлар амалга оширилади.
Мазкур ташаббус Навоий халқаро аэропортида хизматлар сифати ва операцион хавфсизликни янги босқичга олиб чиқиш, халқаро авиация ҳамжамиятидаги ишончни мустаҳкамлаш ҳамда аэропортнинг глобал авиация стандартларига мувофиқ ривожланишига хизмат қилади.
А.Бўриев, ЎзА мухбири