Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг 2021 йил 27 апрелдаги йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган “Оилавий зўравонликни олдини олиш ва оилавий зўровонликдан жабр кўрганларга амалий ёрдам бериш юзасидан” Йўл харитасининг Ўзбекистон Республикаси Олий судига тегишли бандларини ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар суди жиноят иши бўйича судлов ҳайъати ва туман судлари томонидан аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ кўрилган маъмурий ҳуқуқбузаликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан суд амалиёти умумлаштирилди.
Аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ кўрилган маъмурий ҳуқуқбузаликларнинг статистикасини таҳлил қилганимизда Жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан 2020 йилда 244 нафар шахсга нисбатан 226 та ҳамда 2021 йилда эса 115 нафар шахсга нисбатан 106 та аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузаликлар мазмунан кўриб тамомланган.
ЖАРИМА МИҚДОРИ 68.447.000 СЎМНИ ТАШКИЛ ҚИЛАДИ
Маъмурий жазо қўлланилган ишлар таҳлилига тўхталсак, Жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан 2020 йилда 244 нафар шахсга нисбатан 226 та аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузаликлар тўғрисида кўриб тамомланган ишлардан 194 нафар шахсга нисбатан 187 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги қарор чиқарилган, 194 нафар шахснинг барчаси жарима тарзидаги маъмурий жазо қўлланган. Мазкур тоифадаги ишлар бўйича қўлланилган жаримани миқдори жами бўлиб 121.264.800 сўмни ташкил қилади.
Мисол учун: Тошкент шаҳар Юнусобод туман маъмурий судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузар эркакка МЖтК 52-моддаси 2-қисми билан модда санкцияси доирасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари яъни 669.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган. Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузар уйда турмуш ўртоғи билан ўрталарида юзага келган оилавий келишмовчилик сабабли аёлига соғлиқнинг қисқа муддатда бузилишига олиб келмайдиган “енгил” тан жароҳати етказган.
Жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан 2021 йил 1-чораги давомида 115 нафар шахсга нисбатан 106 та аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузаликлар тўғрисида кўриб тамомланган ишлардан 91 нафар шахсга нисбатан 88 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги қарор чиқарилган, 91 нафар шахснинг барчаси жарима тарзидаги маъмурий жазо қўлланган. Мазкур тоифадаги ишлар бўйича қўлланилган жаримани миқдори жами бўлиб 68.447.000 сўмни ташкил қилади.
ОГОҲЛАНТИРИШ БИЛАН КИФОЯЛАНГАН
Иш юритишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган ишлар ҳам таҳлил қилинди. Унга кўра, Жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан 2020 йилда 244 нафар шахсга нисбатан 226 та маъмурий ишлардан 50 нафар шахсга нисбатан 39 та иш ҳамда 2021 йил 1-чораги давомида 115 нафар шахсга нисбатан 106 та маъмурий ишлардан 24 нафар шахсга нисбатан 18 та иш бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган.
2020 йилда 50 нафар шахсга нисбатан 39 та иш юритишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган ишлардан 30 нафар шахсга нисбатан 21 та иш МЖтКнинг 21-моддаси яъни, ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод қилинган ҳолда огоҳлантириш билан кифоланганлигини кўриш мумкин.
2021 йил 1-чорагида 24 нафар шахсга нисбатан 18 та иш юритишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган ишлардан 19 нафар шахсга нисбатан 17 та иш МЖтКнинг 21-моддаси яъни ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод қилинган ҳолда огоҳлантириш билан кифояланган.
Масалан: жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2021 йил 4 мартдаги қарорига кўра, ҳуқуқбузар эркак МЖтК 52-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган. МЖтКнинг 21-моддасини қўллаган ҳолда маъмурий жавобгарликдан озод қилиб, огоҳлантириш билан кифояланилган.
Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузар 2021 йил 25 февраль куни тонгда уйда аёли билан ўрталарида юзага келган оилавий келишмовчилик сабабли рафиқасини итариб юбориб, унга соғлиқнинг қисқа муддатд бузилишига олиб келмайдиган “енгил” тан жароҳати етказган.
Суд, ҳуқуқбузарга МЖтКнинг 21-моддасини қўллаган ҳолда маъмурий жавобгарликдан озод қилиб, огоҳлантириш билан кифояланишда ҳуқуқбузарнинг аёли билан ярашиб олгани, бирга яшаётганини, аёлнинг ҳуқуқбузарга моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини инобатга олган.
МУДДАТЛАР ЎТИБ КЕТГАНЛИГИ САБАБЛИ ИШ ЮРИТУВДАН ТУГАТИЛГАН
2020 йилда 50 нафар шахсга нисбатан 39 та иш юритишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган ишлардан 3 нафар шахсга нисбатан 2 та иш
- МЖтКнинг 271-моддасининг 1-бандига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқлиги сабабли;
- 17 нафар шахсга нисбатан 14 та иш МЖтКнинг 271-моддасининг 7-бандига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб ушбу Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетганлиги сабабли тугатилган.
2021 йилнинг 1-чорагида 24 нафар шахсга нисбатан 18 та иш юритишни тугатиш тўғрисида қарор чиқарилган ишлардан 5 нафар шахсга нисбатан 1 та иш МЖтКнинг 271-моддасининг 7-бандига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб, ушбу Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетганлиги сабабли тугатилган.
Масалан: Тошкент шаҳар Юнусобод туман маъмурий судининг 2020 йил 23 сентябрдаги қарорига кўра, ҳуқуқбузар МЖтК 52-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликдан иборат маъмурий иш маъмурий жазо қўллаш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан МЖтКнинг 271-моддасинининг 7-бандига асосан тугатилган.
Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузар уйда оилавий келишмовчилик сабабли рафиқасини уриб, соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келмайдиган “енгил” тан жароҳати етказган. Суд, мазкур иш бўйича жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги қарор чиқарилган. Бироқ ҳуқуқбузарга оид маъмурий иш жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги қарор чиқарилганидан орадан бир ойлик муддат ўтиб кетганлиги учун иш юритувни МЖтКнинг 271-моддасининг 7-бандига асосан тугатиб асосли тўхтамга келган.
МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАЛИКЛАРНИНГ ҚАНДАЙ ТУРЛАРИ КУЗАТИЛГАН?
Судлар томонидан 2020 йил ҳамда 2021 йил 1-чораги давомида аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ кўрилган маъмурий ҳуқуқбузаликларнинг турлари ҳам мавжуд. Жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан 2020 йилда 244 нафар шахсга нисбатан 226 та ишдан:
- 92 нафар шахсга нисбатан 77 та иш МЖтКнинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш);
- 3 нафар шахсга нисбатан 2 та иш МЖтКнинг 473-моддаси 2-қисми (никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш);
- 149 нафар шахсга нисбатан 147 та иш МЖтК 52-моддасининг 2-қисми (енгил тан жароҳати етказиш) билан малакаланган ҳолда кўрилган.
Жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан 2021 йил 1-чораги давомида эса 115 нафар шахсга нисбатан 106 та ишдан:
- 37 нафар шахсга нисбатан 32 та иш МЖтКнинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш);
- 78 нафар шахсга нисбатан 74 та иш МЖтК 52-моддасининг 2-қисми (енгил тан жароҳати етказиш) билан малакаланган ҳолда кўрилган.
Жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан 2020 йилда мазмунан кўрилиб маъмурий жавобгарликка тортилган 244 нафар шахсдан:
- 39 нафарини 30 ёшгача бўлган;
- 151 нафарини 31 ёшдан 59 ёшгача бўлган;
- 4 нафарини 60 ёш ва ундан ёши катта бўлган шахслар томонидан содир қилинган.
Жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан 2021 йил 1-чорагида мазмунан кўрилиб маъмурий жавобгарликка тортилган 115 нафар шахслардан 165 нафарини эркаклар, 29 нафарини эса аёллар ташкил қилади.
Жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан 2020 йилда мазмунан кўрилиб маъмурий жавобгарликка тортилган 244 нафар шахсларнинг жабрланувчига алоқаси таҳлил қилинганда, 159 нафарини турмуш ўртоғи, 6 нафарини қайнотаси, 5 нафарини қайниука ёки қайнопаси, 5 нафарини овсини, 3 нафари фарзанди, 5 нафарини ота ёки онаси, 8 нафарини опа ёки укаси, 1 нафарини амма ёки холаси, 8 нафари бошқа қариндошлари томонидан содир қилинган.
Жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан 2021 йил 1-чораги давомида мазмунан кўрилиб маъмурий жавобгарликка тортилган 115 нафар шахсдан:
- 16 нафарини 30 ёшгача бўлган;
- 71 нафарини 31 ёшдан 59 ёшгача бўлган;
- 4 нафарини 60 ёш ва ундан ёши катта бўлган шахслар томонидан содир қилинган.
Жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан 2021 йил 1-чораги давомида мазмунан кўрилиб маъмурий жавобгарликка тортилган 115 нафар шахслардан 80 нафарини эркаклар, 11 нафарини эса аёллар ташкил қилади. Мазмунан кўрилиб маъмурий жавобгарликка тортилган 115 нафар шахслардан жабрланувчига алоқаси таҳлил қилинганда, 72 нафарини турмуш ўртоғи, 5 нафарини қайниотаси ёки қанионаси, 4 нафарини қайниука ёки қайниопаси, 2 нафарини овсини, 1 нафарини ота ёки онаси, 3 нафарини опа ёки укаси, 1 нафарини амма ёки холаси, 10 нафари бошқа қариндошлари томонидан содир қилинган.
Мансабдор шахслар томонидан бу тоифадаги ҳуқуқбукзарликлар содир қилингани аниқланмаган.
ЖАБРЛАНУВЧИЛАР ТАҲЛИЛИ...
ЖИБ туман судлари томонидан 2020 йилда мазмунан кўрилган 226 та маъмурий иш бўйича 201 нафар аёл жабрланган бўлиб, шундан:
- 76 нафарини оилалилар;
- 18 нафарини ажрашганлар;
- 7 нафарини турмуш қурмаганлар;
- 3 нафарини 20 ёшгача бўлган;
- 63 нафарини 30 ёшгача бўлган;
- 133 нафарини 31 ёшдан 59 ёшгача бўлган;
- 2 нафарини 60 ёш ва ундан ёши катта бўлган шахслар ташкил қилади.
Мазмунан кўрилган 226 та маъмурий иш бўйича 201 нафар жабрланган аёллардан:
- 51 нафарини фарзанди йўқлар;
- 35 нафарини 1 нафар;
- 57 нафарини 2 нафар;
- 48 нафарини 3 нафар;
- 8 нафарини 4 нафар;
- 1 нафарини 5 нафар;
- 1 нафарини 6 нафар фарзандлилар;
Фарзандлардан:
- 3 нафарини 1 ёшгача бўлган болалар;
- 7 нафарини 3 ёшгача бўлган болалар;
- 49 нафарини 7 ёшгача бўлган болалар;
- 46 нафарини 18 ёшгача бўлган болалар;
- 30 нафарини 18 ёш ва ундан ёши катта бўлган шахслар ташкил қилади.
Мазмунан кўрилган 106 та маъмурий иш бўйича 99 нафар аёл жабрланган бўлиб, шундан:
- 85 нафарини оилалилар;
- 6 нафарини ажрашганлар;
- 2 нафарини бевалар;
- 6 нафарини турмуш қурмаганлар;
- 2 нафарини 20 ёшгача бўлган;
- 39 нафарини 30 ёшгача бўлган;
- 54 нафарини 31 ёшдан 59 ёшгача бўлган;
- 4 нафарини 60 ёш ва ундан ёши катта бўлган шахслар ташкил қилади.
2021 йил 1-чорагида мазмунан кўрилган 106 та маъмурий иш бўйича 99 нафар жабрланган аёллардан:
- 23 нафарини фарзанди йўқлар;
- 16 нафарини 1 нафар;
- 33 нафарини 2 нафар;
- 22 нафарини 3 нафар;
- 3 нафарини 4 нафар;
- 2 нафарини 5 нафар фарзандлилар;
Фарзандлардан:
- 1 нафарини 1 ёшгача бўлган болалар;
- 9 нафарини 3 ёшгача бўлган болалар;
- 37 нафарини 7 ёшгача бўлган болалар;
- 22 нафарини 18 ёшгача бўлган болалар;
-11 нафарини 18 ёш ва ундан ёши катта бўлган шахслар ташкил қилади.
2020 йил ҳамда 2021 йил 1-чораги давомида аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ содир қилинган ҳуқуқбузаликларни келиб чиқиш сабаблари, содир қилинишига имкон берган шарт-шароитлар ҳам таҳлил қилинди.
2020 йил давомида аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ содир қилинган ҳуқуқбузаликларни келиб чиқишига,
- 20 нафар шахсга нисбатан 20 та иш оиладаги етишмовчиликлар;
- 20 нафар шахсга нисбатан 17 та иш оиладаги мулкий низо;
- 1 нафар шахсга нисбатан 1 та иш доимий руҳий ва жисмоний тазйиқ;
- 6 нафар шахсга нисбатан 6 та иш рашк;
- 26 нафар шахсга нисбатан 24 та иш туҳмат ва ҳақорат;
- 8 нафар шахсга нисбатан 8 та иш тарбия масаласида;
-170 нафар шахсга нисбатан 157 та иш оиладаги бошқа масалаларда юзага келган низолар сабаб бўлган.
2021 йил 1-чораги давомида аёлларга нисбатан оилавий низолар негизида зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ содир қилинган ҳуқуқбузаликларни келиб чиқишига,
- 9 нафар шахсга нисбатан 9 та иш оиладаги етишмовчиликлар;
- 13 нафар шахсга нисбатан 12 та иш оиладаги мулкий низо;
- 4 нафар шахсга нисбатан 4 та иш рашк;
- 24 нафар шахсга нисбатан 23 та иш туҳмат ва ҳақорат;
- 3 нафар шахсга нисбатан 3 та иш тарбия масаласида;
- 71 нафар шахсга нисбатан 65 та иш оиладаги бошқа масалаларда юзага келган низолар сабаб бўлган.
Юқоридаги ҳолатларни таҳлил қила туриб, зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузаликларнинг олдини олиш, уларнинг содир қилинишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни айтиб ўтиш ҳам ўринли, назаримизда. Аниқроғи, оилавий низолар негизида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида:
- маҳаллалардаги нотинч оилаларни аниқлаш ва улар билан ишлаш борасидаги фаолиятни тўғри йўлга қўйиш;
- оиладаги мулкий низолар масаласида фуқаролик судларга мурожаат қилиш ҳуқуқлари борлигини ва низони суд орқали тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлиги ҳақидаги тушунтириш ишларини тарғиб қилиш;
- қайнона, қайнота ва келин ўртасидаги муносабатларини тўғри йўлга қўйиш мақсадида янги келин тушган оилалар билан ҳар чоракда бир марта суҳбатлар ўтказиб туриш;
- қайнопа, қайнсингил, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар аниқланган тақдирда зудлик билан маҳалла фаоллари иштирокида муҳокама қилиш;
- бу тоифадаги ишларни доимий равишда таҳлил қилиш, уларнинг асл сабабларини ўрганиш, эр-хотин, қайнона, қайнота, қайнопа, қайнсингил ва бошқалар орасида жанжал чиқарувчи ва бунга мойил бўлган ҳамда ғайриижтимоий хулқ-атворга эга бўлган шахслар билан ишлаш бўйича маҳаллалар кесимида аниқ ҳамда мақсадли чора-тадбирлар белгилаш;
- маҳаллалардаги оила ва хотин қизларни ижтимоий, маънавий ва марифий масалалари бўйича раис ўринбосарининг ролини ва жавобгарлигини ошириш;
- вояга етмаган фарзандлари бор, кўп болали, аёллар дафтаридаги ва кам таъминланган оилалар дафтаридаги шахслар билан тез-тез суҳбатлар ўтказиб туриш;
- оилавий низолар негизида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган маҳаллаларда очиқ мулоқотлар ўтказиб, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини муҳокама қилиб бориш, оммавий ахборот воситаларида профилактик тадбирларни кўпайтириш;
- бу тоифадаги ишларни сайёр суд мажлисларида, кенг жамоатчилик иштирокида ўтказиш;
- бу тоифадаги ҳуқуқбузарликни содир қилган шахсларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш;
- судлар томонидан бу каби ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон яратган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан маҳаллаларга тақдимномалар киритиш ва уларнинг муҳокамасида иштирок этишини таъминлаш талаб этилади.
Ғафур Амонов,
Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Ҳамиджон Шамсиев,
Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси