Инсонларнинг бир-бирларига ғамхўрлик қилиши инсоний фазилатлардан ҳисобланади. Ғамхўрлик ҳайвонот дунёсидаги тўда бўлиб яшаш каби туйғулар орқали эмас, балки онгли ҳаёт тарзи сифатида намоён бўлади, бошқача айтганда, инсонларнинг ўзаро ғамхўрлиги кишилик жамияти мавжудлигининг асосий, зарурий қадриятидир.

Аммо оилавий низолар замирида аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликлар ишлатиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибда солиш мақсадида 2019 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш” тўғрисидаги Қонуни қабул қилинган.

Мазкур қонуннинг 14-моддасида, тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш, хотин-қизларни ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиб, бу борада тадбирлар амалга ошириши назарда тутилган.

– Бутун дунёда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ишлатиш, оилавий низолар ва никоҳни бекор қилиш ҳолатлари ошиб бораётгани ҳушёр бўлишга ундамоқда, – дейди Навоий вилоят суди судьяси Гулнафис Худойбердиева. – 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида судлар томонидан жами 7556 та фуқаролик ишлари кўрилган бўлиб, уларнинг 1810 таси ёки 23,9 фоизи оила низолари билан боғлиқ ишлардир. Энг ачинарлиси, оилавий низолар замирида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ жиноят ишлари ҳам кескин ошган. 2020 йилда 16 нафар шахсга нисбатан 16 та жиноят иши кўрилган бўлса, жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 30 нафар шахсга нисбатан 29 та жиноят иши кўрилган.

Оилавий ажримлар орқасида эр-хотинлар ўртасида фарзанд тарбияси, мулкий ва уй-жой масалалари бўйича кўплаб низолар келиб чиқади. Бундан эса икки тараф ҳам манфаат кўрмайди. Аксинча, эр-хотин ўртасидаги низолар фарзанд тарбиясига ва унинг камолотига жиддий путур етказади, холос.

Вилоятда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликлар натижасида келиб чиқадиган мудҳиш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда фаолият юритаётган аёллар таркибидан иборат “Ҳуқуқшунос аёллар кенгаши” ташкил этилди. Кенгаш аъзолари зиммасига оилавий ажримлар билан боғлиқ мавжуд ҳолат инобатга олиниб тажриба сифатида Навоий шаҳридаги 31 та МФЙга ҳуқуқшунос аёлларни бириктириш ва маҳаллалардаги ижтимоий аҳволи оғир, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан якка суҳбатлар ташкил этиш орқали уларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

Кенгаш аъзолари Навоий вилояти “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш” марказида бўлиб, оғир ижтимоий аҳволда қолган, оилавий муаммоларга дуч келган, иш қидираётган хотин-қизлар аҳволидан хабар олинди.

– Реабилитация марказида ёрдам сўраб келган аёлларга барча имкониятлар яратилмоқда, – дейди марказ директори Мўътабар Ҳасанова. – Улар психологик ва тиббий муолажалар олади, фарзандлари мактабларга жойлаштирилади. Лекин бу аёл эртага жамиятга, оилага қайтиши керак. Оиласида зўравонликка учраган аксарият аёллар у ерга қайтишни истамайди. Улар келгусида яшаши учун уй-жой масаласи, банд бўлиш, касб-ҳунар ўрганишлари каби муаммоларни ечиш бугуннинг асосий вазифаларидан биридир.

– Оилада доимий келишмовчилик, тазйиқ ҳолатлари бўлгани сабаб, қизим билан кўчада қолдим, – дейди аёллардан бири. – Марказга келиб мурожаат қилганимда менга ёрдам кўрсатилди. Қизим фуқаролик паспортини йўқотиб қўйган эди. Ҳозирги кунда янги паспорт олинишига марказ томонидан ёрдам кўрсатилмоқда. Уй-жой билан таъминлаш масаласида ҳам амалий ёрдам кўрсатилса, қизим билан бирга яшар эдик.

Аёлга Навоий шаҳар ҳокимлигига ётоқхона ажратиш масаласида ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Кенгаш аъзолари ҳар ойда учрашиб, амалга оширилган ишлар сарҳисоби бўйича маълумотлар алмашиб туриш, аниқланган тазйиқ ва зўравонлик фактлари тўғрисида ўзаро бир-бирини хабардор қилиш, бу ҳолатларга муносабат билдириш чораларини кўриш, жабрланганларга амалий ёрдам кўрсатиш, уларга қарши курашиш соҳасидаги тадбирларни биргаликда амалга ошириш, қонунчиликни қўллаш амалиётини такомиллаштириш борасида келишиб олинди.

Азиза Рўзиева,

Навоий вилоят суди бош консультанти.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиниши керак