“Адолат” СДПнинг Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Оҳангарон шаҳрида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида ташкил этилган тадбирда партия фаоллари ҳамда Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ва тиббиёт ходимлари иштирок этди.
Тадбирда партиянинг Марказий Кенгаши раиси биринчи ўринбосари Абдукамол Раҳмонов ҳамда Тошкент вилояти кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова тиббиёт соҳасида коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақида гапирди. Шунингдек, беморларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тиббий хизматларни сифатли ва шаффоф тарзда кўрсатиш муҳимлигини таъкидлаб, коррупцияга қарши курашда ҳар бир тиббиёт ходимининг роли муҳимлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, унинг тараққиётимизга зарари, бу иллатга қарши курашиш ҳар бир жамият аъзосининг вазифаси экани тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалар билдирди.
Давра суҳбатида тиббиёт ходимлари коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақида саволлар бериб, ўз фикрларини билдириш имконига ҳам эга бўлди.
А.Мусаев, ЎзА.