Исроил Ғазо секторига йўналтирилган инсонпарварлик ёрдами йўлини тўсгандан бир ой ўтиб, ёрдам агентликлари ҳудуддаги гуманитар вазият хавфли даражада ёмонлашгани, жадал ҳарбий амалиёт туфайли икки миллион бегуноҳ одамнинг аҳволи оғирлашганини айтмоқда.
Сўнгги 18 ой давомида ҳудуд аҳолисини қийнаётган муаммолар март ойида қайта бошланган ҳужум туфайли янада кучайди.
Исроил ҳукумати ҳужум олдидан Ғазога озиқ-овқат ва бошқа гуманитар ёрдам етказиб беришни тўхтатиб, ХАМАСга кўпроқ гаровга олинганларни озод қилиш ва сулҳни узайтириш бўйича янги шартлар қўйиш учун босим ўтказди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотига кўра, янги зарбалар ортидан 400 мингга яқин фаластинлик уйини тарк этган. Ғазо соғлиқни сақлаш идораси душанба куни маълум қилишича, 18 мартдан бери камида 1391 фаластинлик, жумладан 505 бола ҳаётдан кўз юмган. Бу вояга етмаганлар ҳалокати билан боғлиқ бир ҳафта ичидаги энг юқори кўрсаткич.
Мусулмон Зиё, ЎзА