Геосиёсий рақобат шароитида халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти (+видео)
Турли қуролли тўқнашувлар, сиёсий инқирозлар ва геосиёсий рақобат халқаро муносабатларнинг одатий қоидаларини синовдан ўтказмоқда.
Бу жараёнларни фақат мавжуд зиддиятлар ёки дипломатик муносабатлар доирасида баҳолаш етарлими? Юзага келаётган мураккаб вазиятлар халқаро муносабатларга қандай таъсир кўрсатмоқда? Бугунги шароитда халқаро ҳуқуқнинг ўрни ва аҳамияти қай даражада намоён бўлмоқда? Энг муҳими, бундай ўзгарувчан геосиёсий вазиятда Марказий Осиё давлатлари ўз мустақил ташқи сиёсий йўналишини қандай таъминламоқда?
Ушбу кўрсатувимизда халқаро сиёсатдаги вазият, кучлар мувозанати ва минтақамиз олдида турган мураккаб танловлар хусусида сиёсий фанлар доктори, профессор Ойбек Сирожов билан суҳбатлашдик.
Мусулмон Зиё,
Нишонбой Абдувоитов (видео),
ЎзА