Украина аҳолиси сони қисқарди
Мамлакат Демография ва ҳаёт сифатини тадқиқ қилиш институти директори Элла Либанованинг маълум қилишича, Украина аҳолиси сўнгги даврда 2 миллион кишига камайган.
Либанованинг таъкидлашича, бу пасайишнинг асосий сабаби - жанглардаги ўлим эмас, балки ўлкани тарк этаётган фуқаролар бўлган.
Шунингдек, у юртни тарк этган шахслар уйга қайтиш имкониятига эга эканлигини билдирди.
- Агар бу содир бўлмаса ҳам, улар барибир украиналиклар бўлиб қолади, -деди Э.Либанова ОАВга берган интервьюсида.
С.Раҳимов, ЎзА