Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, шаҳар ва туман Кенгашлари томонидан байрам тадбирлари кўтаринкилик билан ташкил этилмоқда.

Хусусан, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аёллар муаммоларини ўрганиш ва ташаббусларини кўллаб қувватлаш бўлими ҳамда Нукус шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий марказида “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” мавзусида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир ҳам ёш аскарлар фаоллигида байрамона руҳда бўлиб ўтди. 

Унда партия фаоллари, депутатлари, бўлажак ёш аскарлар, Миллий гвардия ходимлари ва фахрийлар иштирок этди. 

[gallery-21282]

Байрам муносабати билан ўтказилган давра суҳбатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Алмагул Байриева, халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгаши депутатлари Оксана Сейтназарова, Иристи Қуттимуратова сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларни байрам билан муборакбод этди. Юртимизда олиб борилаётган тинчлик-осойишталик сиёсати, халқимиз фаровонлиги учун амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, ёшларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар хусусида сўз юритиб, тинчликни қадрига етиш, имкониятлардан самарали фойдаланиш каби бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

– Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур ўғлонлари билан фахрланиб келган, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Алмагул Байриева. – Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз миллий армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, алп йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради. 

Самимий суҳбат давомида, ёш аскарлар ўзлари қизиққан саволларга соҳа мутахассислари ва депутатлардан атрофлича жавоб олди. Тадбир якунида Миллий гвардия ходимлари ва ёш аскарларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди. 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Армия ва халқ – бир тану бир жон!