Футбол бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси барча рақибларни енгиб, бош совринни қўлга киритди.

Кубокнинг сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси мезбон Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди. Тоиф шаҳридаги “Қирол Фаҳд” стадионида ташкил этилган ўйиннинг биринчи бўлими тугаши арафасида икки ўйинчи кам бўлиб қолган жамоамиз ҳақиқий матонат кўрсатиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Термамизга ғалаба келтирган голларга Муҳаммад Ҳакимов, Садриддин Ҳасанов, муаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида: U17 ёш тоифасидаги Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида «А» гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳда дастлаб Таиланд термасини 4:1, иккинчи турда Хитойни 2:1 ҳисобида енгиб, Қатарда бўладиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани нақд қилди.  

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Саудия Арабистонини 3:0 ҳисобида таслим қилди. Шунингдек, чорак финалда БАА терма жамоасини 3:1, ярим финалда КХДР термасини йирик - 3:0 ҳисобида енгди.  

Мазкур мусобақада рақиблар дарвозасига жами 5 та гол урган футболчимиз Асилбек Алиев Осиё кубогининг тўпурарига айланди.

Ислом Исмоилов бошчилигидаги терма жамоамиз 3-27 ноябрь кунлари Қатарда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қаҳрамон - ўзбегим!