Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси ва Озарбайжон Матбуот кенгаши ўртасида муҳим ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Мазкур ҳужжат ёш журналистлар учун мунтазам маҳорат дарслари, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказишни назарда тутади. Уларда икки мамлакатнинг таниқли ва тажрибали журналистлари иштирок этади.

Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси ҳузуридаги Ёш журналистлар кенгаши ташаббуси доирасида озарбайжонлик ёш журналистлар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов, таниқли журналист ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хуршид Дўстмуҳаммад, Олий Мажлис Сенати аъзоси ва “Адабиёт зиёси” газетаси бош муҳаррири Маҳмуд Тоир, шунингдек, Ёш журналистлар кенгаши раиси Шуҳрат Ориповлар иштирок этди.  

Хуршид Дўстмуҳаммад ёш журналистларнинг сифатли контент яратиш ва дезинформация билан курашишда рақамли технологиялардан фаол фойдаланиши кераклигига эътибор қаратди.  Шуҳрат Орипов медиа саводҳонлигини ривожлантириш ва икки мамлакат журналистлари ўртасида касбий стандартларни оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга оид ташаббусни илгари сурди.  

Иштирокчилар ҳамкорлик қилиш ва мулоқотни давом эттириш истагини билдириб, ахборот технологиялари кенг ривожланган ва оммалашган даврда замонавий журналистика чақириқларига фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали ечим топиш мумкинлигини таъкидлади. Муҳокама чоғида айниқса, ахборот хуружлари шароитида сохта янгиликлар ва дезинформацияга қарши курашишнинг долзарб масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.  

Озарбайжон Матбуот кенгаши бошқаруви аъзолари, жумладан, Ҳожибей Ҳайдарли ва Аваз Рустамов дезинформацияга қарши курашишда ахборотлар ва энг яхши амалиётларни алмашиш учун ягона платформа яратиш муҳимлигини муҳокама қилди. “Ислоҳотчи ёшлар” НТМ раҳбари Фарид Шаҳбозли ёшлар бу жараёнда муҳим ўрин тутишини таъкидлаган ҳолда медиа саводхонлигини ошириш бўйича ташаббусларга ёшларни фаол жалб этишга даъват қилди. Azkhabar.com сайти раҳбари Эфселеддин Агаларов сохта хабарларга қарши саъй-ҳаракатларда самарали стратегияларни ишлаб чиқиш учун давлат ташкилотлари ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик муҳимлигини қайд этди.  

Тадбир давомида 2025 йилда икки давлат медиа тузилмалари иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган, ёш журналистларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа ва ташаббуслар муҳокама қилинди. Иштирокчилар шунингдек, бундай мулоқотлар нафақат маҳорат дарси, балки, тажриба ва ғоялар алмашиш учун муҳим майдонча бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.  

Тадбир якунида ҳамкорликнинг бундай форматлари икки мамлакат журналистлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам бериб, ёшларнинг медиа соҳасидаги касбий кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашишига ишонч  билдирилди.  

Азиза Алимова, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Озарбайжон журналистлари учрашуви: тажриба алмашиш ва қўшма ташаббуслар