Пойтахтимизда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган “Хотира бор экан – миллат барҳаёт” деб номланган адабий-бадиий, маънавий –маърифий кеча бўлиб ўтди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Хотира – абадий, қадр – муқадддас” мавзусида ташкил этилган туркум тадбирлар доирасида бўлиб ўтган мазкур кеча Миллий кутубхона тизимида фаолият юритаётган ёш кадрларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёш ходимлар ўртасида маънавий-ахлоқий муҳитни янада кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.  

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директорининг ўринбосари Собир Жампулатов хотира –  ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи, ҳаётимизни ёритиб турувчи китоб эканини эътироф этди.    

Таниқли шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Жамила Шермуҳаммедова, Ички ишлар вазирлигининг маънавий-маърифий ишлари бўйича масъул ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Зикрилла Неъматов, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси “Миллий ифтихор ва ҳарбий ватанпарварлик” кафедраси доценти, сиёсий фанлар номзоди Турсунмурод Маматқобилов ҳамда ҳарбий фахрийлар Учқун Сафаров, Сиддиқ Шукуров ва бошқалар  ёшларни ватанпарварлик руҳида камол топтириш борасидаги ишлар хусусида батафсил сўз юритишди.  

Шунингдек, юртимизда ҳукм сураётган, энг катта бойлигимиз бўлмиш тинчлик ва осойишталик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат, миллатлараро тотувликда яшашнинг қадрига етиш ҳар бир фуқаронинг бурчи экани қайд этилди.  

Таниқли ҳофиз Aбдурашид Исоқов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гравдия ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбирга байрамона руҳ бағишлади.  

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир иштирокчилари самимий суҳбат ва бой ҳаётий тажрибага эга катта авлод вакилларининг ҳикояларидан катта таассурот олдилар.  

Н.Усмонова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотира бор экан – миллат барҳаёт!