Қарздор корхонадан банк фойдасига 422 миллион сўм ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармасининг Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш бўлими томонидан банклар фойдасига қаратилган суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан, хусусий корхонадан АТБ «Ҳамкорбанк» фойдасига 422 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича бюро ходимлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда зарур мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Натижада қарздорликнинг тўлиқ ундирилишига эришилиб, маблағлар банкнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.
Шу тариқа, суд қарори ижроси таъминланиб, банкнинг кредит маблағларини қайтариш билан боғлиқ талаби қаноатлантирилди.
Таъкидлаш жоизки, бундай ижро ҳаракатлари банк-молия муассасаларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, кредит маблағларининг қайтарилишини таъминлаш ҳамда суд ҳужжатлари ижроси самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА