СИ саратонни даволай оладими?
Сунъий интеллект саратон касаллигини беш-ўн йил ичида даволай олмайди, зарур дори воситаларини ишлаб чиқиш жараёнини тўрт йилга қисқартириш учун ўн йилдан кўп вақт керак, дейди Швейцариянинг “Novartis” фармацевтика компанияси бош директори, “Anthropic” директорлар кенгаши аъзоси Вос Норасимхон.
“Financial Times” интервью олган мутахассис фикрича, технология саноати муаммога “муҳандислик тафаккури” билан ёндашади, аммо шифокорлар, фармацевтика компаниялари инсон танаси ҳақида қанчалик кам маълумотга эгалигимизни кўради.
– Биз дуч келадиган асосий қийинчилик шундаки, инсон танасида содир бўладиган воқеаларнинг атиги 5 фоизини тушунамиз, деган даъво бор, – дейди эксперт. – Аслида, дастурлаш ва тилда анча кўпроқ маълумотга эгамиз. Яъни, СИ моделининг ўрганиш ва башорат қилиш қобилияти анча юқори.
Аввалроқ “Anthropic” бош директори Дарио Амодеи “СИ 10 йил ичида саратон ва Алцгеймер касаллигини даволайди”, дея баёнот берган эди.
Швейцария фармацевтика гуруҳи СИдан дори-дармон тайёрлашнинг барча босқичларида фойдаланади. СИ одамда синаб кўрилишидан олдин, одатда ўртача 4 йил давом этадиган ривожланиш босқичини икки йилгача қисқартирадиган дори кашф этишнинг дастлабки босқичини тезлаштиришда жуда муваффақиятли эканини аниқлади.
Мутахассис фикрича, узоқ муддатли клиник синов келгусида ҳам талаб қилинади.
– Менимча, муайян даврда бундай дорини аввал жонивор, кейин инсон орқали синаб кўриш шартлигини инкор қила олмаймиз, – дея хулоса чиқарган у.
С.Раҳимов, ЎзА