“O’zbekiston GTL” заводидаги воқеа бўйича ахборот
Бугун, 21 октябрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилаётган “O’zbekiston GTL” заводи қурилиш объектида ишчи- ходимлар томонидан норозилик ҳаракатлари бўлиб ўтди.
Бугун, 21 октябрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида барпо этилаётган “O’zbekiston GTL” заводи қурилиш объектида ишчи- ходимлар томонидан норозилик ҳаракатлари бўлиб ўтди.
Ушбу қурилиш объектида юзага келган ҳолатнинг сабабларини ўрганиш мақсадида Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат комиссия тузилиб, ўша жойга юборилди.
Бўлиб ўтган воқеа тафсилотлари, ишчиларнинг норозилиги сабаблари чуқур ва ҳар томонлама ўрганилиб, мазкур масала юзасидан ходимлар манфаатларини қонуний кўриб чиқиш, ҳал этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ўрганиш натижалари тўғрисида қўшимча ахборот берилади.